Москвада коронавирусга чалинганлар даволанаётган 7 та касалхонага бомба қўйилгани айтилмоқда

Москвада бирданига еттита касалхонага бомба қўйилгани ҳақида хабар тарқалди. Айни дамда бу аноним хабарлар текширилмоқда.

РИА Новостининг ёзишича, бу касалхоналарда коронавирусга чалинганлар даволанишади. «Миналаштирилган» тиббий муассасалар орасида 8, 9, 15, 19 клиник шифохоналари, Склифосовский институти, шунингдек, 1-сонли юқумли клиник шифохона бор.

Эслатиб ўтамиз, Москвадаги «миналаштириш» тўлқини 2019 йил охиридан бери тўхтамайди. Савдо марказида, кемаларда, метро станцияларида, мактабларда ва ҳатто самолётларда бомба ўрнатилгани ҳақида аноним хабарлар келиши тўхтамаяпти.

5 505 Ko'rishlar