Наманганда 7 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Бугун Наманган вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб,  реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг 2 нафари Россиядан Қозоғистон орқали келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 3 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Соғайганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (3 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафардан Наманган ва Янгиқўрғон туманларидан). Улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг кичиги 15 ёш.
Вилоятда шу пайтга қадар 207 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 214 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2254 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

1 583 Ko'rishlar