Вакцина ҳуқуқи қайси давлатга биринчи бўлиб насиб этади?

Фармацевтика гиганти саналган Sanofi Paster коронавируса қарши эмлаш бўйича  етакчи  компаниялардан биридир. Аммо бу иш халқаро саъй-ҳаракатлар доирасида амалга оширилаётганига ишонмаётганлар ҳам бор. Сўнгги бир неча кун ичида ушбу компания турли можаролар марказида қолмоқда. 

АҚШ  тадқиқодлар учун  энг кўп маблағ  ажратган давлат сифатида компаниядан  вакциналарни биринчи бўлиб олиш ҳуқуқига эга. Аммо бу Евро Иттифоқининг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Бунга жавобан эса Sanofi Евро Иттифоқни компанияга молиявий ёрдам беришга чақирди. Мавзу юзасидан   компания вакили шундай дейди: “Гап вакцинани ким биринчи олиши ҳақида кетмаяпти. Лекин АҚШ сўнгги ҳафтада сармоя жалб қилиш, ишлаб чиқариш қувватини таъминлаш бўйича фаол ҳаракат олиб борди ва улар биринчи бўлиб вакцина олишга ҳақли. Биз Евро Иттифоқни ҳам  рўйхатдан ўтишни тезлаштириш учун саъй-ҳаракат қилишга чақирамиз”.

Европа Иттифоқи эса бу борада аксинча фикрда. Евро Комиссия вакили Стефан Креесмакернинг сўзларига кўра, ҳамжиҳатлик  ва биргаликда ҳаракат қилиш Covid-19 га  қарши эмлаш глобол жамоатчилик учун фойдали бўлиши керак ва уни олиш  адолатли ва универсал бўлиши керак деб ҳисоблайди.

Шудай қилиб, АҚШ ва Евроа Иттифоқи ўртасида  вакцина олиш учун навбат талашиш муаммоси давом этмоқда.

5 102 Ko'rishlar