Конор Макгрегор: Реванш жангида Флойд Мейвезерни таслим қиламан

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор америкалик боксчи Флойд Мейвезерга қарши эҳтимолий реванш жангида рақибини мағлуб этишига ишончи комил эканини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг августида Мейвезер бокс қоидалари бўйича ўтган жангда Макгрегорни мағлуб этганди. Аввалроқ афсонавий боксчи Майк Тайсон ирландиялик спортчининг ўша жангдаги ҳаракатларини мақтаганди.

«Раҳмат, Майк. Шунчаки билиб қўй, Флойднинг услубини билган ва мактабдаги бокс бўйича мураббийим билан машғулотлардан келиб чиққан ҳолда, бу бошқотирманинг жавобини топдим. Мен бўлиб ўтиши муқаррар бўлган реванш жангида Флойдни калтаклайман! Ҳаётимни ўртага қўйиб қасам ичаман», — дея ёзади Макгрегор.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор ўзининг сўнгги жангини 2020 йилнинг январь ойидаги UFC 246 мусобақасида Дональд Серронени 40 сония ичида нокаутга учратганди.

1 329 Ko'rishlar