“Андижон-Тошкент” поезди қатнови йўлга қўйилди. БИРОҚ, йўловчилардан талаб этилади…

18майдан бошлаб, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ҳудудлараро авиапарвоз ва темир йўл қатновлари қайта йўлга қўйилиши белгиланди.Унга кўра, “Андижон-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поездиқатновиамалгаоширилади.
Шунингдек,пандемия давридатемир йўлтизимида йўловчиташишниташкилэтишбўйичавақтинчаликталабларҳамбелгиланди.
Хурматли йўловчилар Сизлардан қуйидаги талабларга қатъий амал қилиш сўралади:

  • рейсларгасанитария – эпидемиологикосойишталиги маркази томонидан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганига
    120соатдан кўп бўлмаган ва таҳлил натижаси “манфий” эканлиги ҳақидаги маълумотномага эга бўлган йўловчилар қўйилади;
  • барча йўловчилартемир йўл вокзаллари ҳудудига ҳамдатемир йўл транспортларига бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларда киритилади;
  • йўловчилартемир йўл вокзалларида ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт;
  • йўловчилартемир йўл вагонларига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилади;
  • темир йўл қатновларига электрон чипталар онлайн тарзда сотилади, электрон чипта олиш имконияти бўлмаган йўловчилар, ўрнатилган тартибда дезинфекция ишлари амалга оширилгандан сўнг,темир йўл вокзаллари кассаларидан чипта олишлари мумкин бўлади.
  • Чипта олган йўловчилар томонидан йўловчилар сўровномаси тўлдирилади.
2 349 Ko'rishlar