Карантин! 15 майдан яна нималарга рухсат берилмоқда?

Республика махсус комиссияси ахборотига кўра 2020 йил 15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда: 

〰️〰️〰️〰️

🔴 “қизил” тоифадаги ҳудудларда:

➖ якка тартибдаги ҳунармандчилик;

➖ автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш; 

➖ электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш; 

➖ ижара ва лизинг хизматлари; 

➖ бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш;

〰️〰️〰️〰️

🟡 “сариқ” тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

➖ риэлторлик фаолияти;

➖ реклама ва маркетинг фаолияти;

➖ хусусий бандлик агентликлари фаолияти;

➖ меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;

➖ парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти.

☝️ Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади;

〰️〰️〰️〰️

🟢 “яшил” тоифадаги ҳудудларда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

➖ очиқ сунъий қопламали спорт ўйингохлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

➖ компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш) 
ва полиграфия хизматлари;

➖ музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

➖ ветеринария хизматлари;

➖ биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.

8 395 Ko'rishlar