Наманганда тадбиркордан 5000 доллар сўраган фирибгар ушланди

Наманганда тадбиркордан 5 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди, дея хабар бермоқда EFFECT.UZʼга Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармасига якка тартибдаги тадбиркор А.Х. мурожаат қилиб, “М.” исмли шахс Наманган шаҳар, “Машад” мавзесидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун 0,3 га ер майдони олиб бериш масаласини ҳал қилиш эвазига ундан 5 000 АҚШ доллари талаб қилиб, аванс тариқасида олдиндан 500 АҚШ доллари беришини сўраётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Тадбиркорнинг ушбу мурожаатида келтирилган важларни текшириш мақсадида, Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда,фуқаро М.Ш. ЯТТ А.Х.дан юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали юқоридаги манзилдан 0,3 га ер майдони ажратиб бериш эвазига 300 АҚШ доллари ва 1,9 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

3 382 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling