Қашқадарёда ЙПХ ходими хизмат машинасида тўхташ тақиқланган жойда ухлаб қолди (видео)

Бугун YouTube ижтимий тармоғида Қарши шахрида хизмат автомашинасида тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган йўл белгиси таъсир оралиғида тўхтаб, ухлаб ётган ходим видеотасвири пайдо бўлди, деб ёзади «nnews.uz».

Ушбу тасвирда воқеа қаҳрамони сафарбарлик гуруҳи командири эканлиги айтилади ва унинг хатоларига баҳо берилади.

Бизга маълумки, йўл ҳаракати қоидалари 25 бандига асосан имтиёзга эга автомашиналар бу имтиёздан фойдаланиши учун кўк ва қизил рангли чироқ-маёқчаси ёқилган ҳолда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётган бўлиши лозим. Айнан шундагина улар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш шарти билан йўл ҳаракати қоидаларининг айрим талабларидан четга чиқиш ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонуннинг 8-моддасида ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши шарт деб ёзиб қўйилган.

Нима мақсадда эканлиги ҳозирча бизга номаълум бўлиб турган масаладан яна бири бу ходим фуқаронинг шахсни тасдиқлаш мақсадида тақдим қилган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб бермайди.

Бу ҳаракати эса ўз-ўзидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 290-моддаси ҳамда ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи талабларига асло тўғри келмайди.

Бу ҳолатга Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси нима деб изоҳ беради? Воқеалар ривожини кузатамиз!

2 454 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
Рустамжон So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Рустамжон
Mexmon
Рустамжон

Нима килсин уларни хам тогри кабул килиш керак уйларида ухлашга имкониятлари болмаяпти.Узбегистон республикасида белгиланган конунлар дарров рукач килинишидан олдин анави искирт юлдузни конунга курсатган каршилигини хал килиб бермайдими сизлар айтаётган конун