Болливуд юлдузи — Риши Капур 67 ёшида оламдан ўтди

Ҳинд актёри Риши Капур саратон касаллигига қарши узоқ давом этган курашдан сўнг 68 ёшида Мумбайдаги шифохонада вафот этди.

Эркак вафотидан олдин касалхонага ётқизилган. У 2019 йил сентябрь ойида АҚШда йиллик даволаниш курсидан сўнг Ҳиндистонга қайтиб келuган эди. 2020-йил февраль ойида актёрнинг аҳволи икки марта ёмонлашган, дея хабар беради Бусинесс Тодай.

Эслатиб ўтамиз Риши Капур — актёр ва режиссёр Раж Капурнинг ўғли, томошабинларга «Бобби», «Кракер», «Лондонга саёҳат», «Сен ва мен», «Ню-Ёркдаги севги» фильмлари билан танилган.

29 апрель куни Болливуднинг яна бир актёри Ирфан Хон вафот этган эди. Бироз олдин 53 ёшли эркакда нейроэндокрин ўсма топилган, деб ёзади News.ru

O.Тиллахонов таржимаси.

1 152 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling