Мусулмонлар учун масжидлар очилади, фақатгина…

Дунё бўйлаб кўп мусулмонлар муқаддас Рамазон ойини рўза тутиб нишонлайдилар. Коронавирус пандемияси исломнинг 1,8 миллиард тарафдорларининг аксариятини урф-одатларга риоя қилишидан, масжидларда жамоат намозларини ўқишдан чеклади. Шунга қарамай мусулмон халқлари кейинги 30 кун давомида қатъий рўза тутишга киришдилар.

Рамазон ойида Қуръон тиловати билан бирга махсус таровеҳ номи билан шом намозлари ўқилади. Таровеҳ арабча сўздан келиб чиққан бўлиб, “дам олиш” маъносини англатади ва йилнинг махсус давридаги жамоат йиғилишининг муҳим қисмини ташкил қилади. Кўпгина мамлакатларда масжидлар ёпиқ ва Рамазоннинг одатий таровеҳ намозлари фақат уйда адо этилади.

Коронавирус Исломнинг энг муқаддас жойларига таъсир кўрсатди. Макка шаҳридаги Буюк масжид сукут сақламоқда, Мадинадаги масжид, Қуддуснинг Ақсо масжиди эшиклари ёпилган. Шундай оғир вазиятда аксарият мусулмон давлатлари оммавий ибодатларни бекор қилаётган бир вақтда Покистон бош вазири Имрон Хон норозилик намойишлари туфайли имомлар билан муросага келишга мажбур бўлди. Рамазон ойида жамоат намозларига ижозат берилди, фақатгина ибодат қилувчилар ижтимоий эътиборни четга суриб, масжид ичида юз ниқобларини кийсалар.

Manba: Effect.Uz

14 307 Ko'rishlar

32
Leave a Reply

avatar
22 Fikrlar
10 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
31 xabar muallifi
AbdulkarimaliAlenaKiselevaRobertwrormALIMARDONЖахон So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling