UFC президенти: Тони билан жангнинг бекор бўлишида Ҳабибнинг айби йўқ

UFC президенти Дэйна Уайт коронавирус пандемияси сабаб бекор бўлган Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг ҳақида фикр билдирди.

«Коронавирус билан боғлиқ ҳолат нималарга олиб келгани барчага маълум. Барчаси энди бошланган пайтда, қандайдир ўзгариш киритиш кифоя эди, бироқ эртаси куни вазият буткул ўзгариб кетарди.

Эрталаб турасан, қоидалар эса бошқа. Нурмагомедов ҳам шундай вазиятда қолди ва Россияга қайтишга мажбур бўлди. У буни хоҳламаганди ва бу Ҳабибнинг танлови эмас, аммо шундай бўлиб қолди. Бу ерда ҳеч ким айбдор эмас.

Мусобақага тайёрланиш жараёнида барчамиздан хато ўтди. Сабаби биз фолбин эмасмиз ва кейинчалик нималар бўлиши билолмасдик», — дейди Уайт.

Эслатиб ўтамиз, UFC 249 мусобақаси 18 апрель куни Нью-Йоркда бўлиб ўтиши режалаштирилган ва унга кўра, асосий жанг енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо Ҳабиб Россиядаги карантин сабаб мусобақада иштирок этолмайдиган бўлди ва унинг ўрнини Жастин Гетжи эгаллади.

UFC 249 мусобақаси 9 май куни Флорида штатидаги Жексонвилл шаҳрида бўлиб ўтади.

993 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling