Ҳабиб Фергюсонга қарши жанг қилишга тайёр еканлигини айтди

Йенгил вазн тоифасида УФC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 18-апрел куни Тони Фергюсонга қарши жанг қилиш умидида еканини маълум қилди, деб хабар бермоқда ММA ФИГҲТИНГ нашри.

“Улар жанг ўтказиладиган аниқ жойни айтишмаяпти. Нега мен AҚШга учишим керак? Нима учун Осиёга ёки Aфрикага учмаяпман. Еҳтимол, жангни Йевропада ташкил қилиш мумкин. Ёки Яқин Шарқдами?! Қайерда жанг қилишимни билмайман”, дейди спортчи ЕСПНъга берган интервюсида.

Хабарда таъкидланишича, Нурмагомедов Aбу Дабига учган, чунки УФC президенти Дана Уайт жанг катта еҳтимол билан шу йерда бўлишини айтган. Aммо бироз вақт ўтиб, мамлакат чегаралари чет ел фуқаролари учун ёпилган.

Кейинроқ Ҳабиб жамоаси билан Доғистонга қайтиб келган. Бир неча кун ўтиб, Россия ҳам коронавирус пандемияси туфайли мамлакатга кириш ва чиқишни тақиқлаган.

“Жанг 18-апрел куни бўлиши мумкинми? Мен ҳар куни шуғулланяпман. Ҳар куни тонгда ва кечаси. Уйимда машғулот зали бор.

Ҳозирда УФCънинг енг ёрқин юлдузларидан бириман. Мен йенгилмас машинаман, УФCънинг мутлоқ чемпиониман. Бу одатий жанг емас.

Беллашувгача жуда кам вақт қолди, мен еса унинг қайерда бўлишини ҳам билмайман. Бу нимаси? Бу нопрофессионаллик”, — дейди Нурмагомедов.

2 103 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling