«Алдама мени» кўрсатувида чиққан Жалолиддин Машарипов мухлисларнинг ғазабига йўлиқди

«Пахтакор» футбол клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов «Алдама мени» кўрсатувида иштирок этди ва «Андижон» футбол клуби мухлисларининг ғазабига учради.

Ҳар шанба «ЗўрТВ» орқали намойиш этиладиган «Алдама мани» телекўрсатувининг бугунги сонида Тошкентнинг «Пахтакор» ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов иштирок этди.

Одатда бу кўрсатувни томоша қилмасдим, лекин бу сафар футболчи иштирок этаётгани учун қизиқиб томоша қилдим.

Кўрсатув мобайнида Жалолиддин Машариповга футболга пул бериб кирган футболчилар борми, деган  саволга Жалолиддин айтсам, хафа бўлади, деб саволни жавобсиз қолдирди.
 
Олий Лигага номуносиб жамоа деганда «Бухоро», «Қизилқум» ва анча ўйланиб туриб «Андижон» жамоаси дегани биз мухлисларни жаҳлимизни чиқарди.
Нега бир нафар футболчини терма жамоага нолойиқ эканлигини айтишга уялган Жалолиддин Бухоро, Навоий ва Андижон вилоятларининг бош жамоалари ҳақида салбий фикр билдирмоқда? Бир нафар футболчини хафа қилиш қийин-у, бутун бошли вилоятларнинг минглаб мухлисларини қалбини оғритиш осон эканда а?
Жалолиддинга савол бермоқчимиз: қайси кўрсатиб қўйган кароматингиз учун минглаб мухлисларнинг севимли жамоаларини камситяпсиз? «Пахтакор» билан ОЧЛнинг финал ўйинида муҳим голни киритиб, жамоангизга ОЧЛ ғолиблигини олиб бердингизми ёки Ўзбекистон миллий терма жамоасини ЖЧга олиб чиқиб қўйдингизми? Ука, ҳали ёшсиз, кўпчиликнинг назаридан қолиб кетиш яхши эмаслигини яна бир бор эслатиб қўймоқчимиз, холос!, дея эътироз билдиришди водийлик мухлислар

1 008 Ko'rishlar

2
Leave a Reply

avatar
2 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
2 xabar muallifi
KsksnsjsjАзизбек So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling