Ўзбекистонлик олима коронавирусни бутунлай йўқ қилувчи препарат яратганини маълум қилди

Ўзбекистон Фанлар академияси (ЎзФА) Ўзбекистонда яратилган препарат коронавирусни тўхтатиши мумкинлиги айтилган мақолага муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, «Ўзбекистонда яратилган препарат коронавирусни тўхтатиши эҳтимоли мавжуд – Фанлар академияси тадқиқотчиси» сарлавҳали ушбу мақола «Kun.uz» сайтида эълон қилинган, бироқ кейинчалик сайтдан ўчириб ташланган. Унда доришунос олима Наима Алиқулова қўлида коронавирусни бутунлай йўқ қилувчи препарат борлиги, унинг натижа беришига ишонишини таъкидлаган.

Шунингдек, мутасадди ташкилотлардан садо чиқмагач, Ўзбекистонда фармацевтик завод очиб, коронавирусга қарши дорисини ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон ихтиролари давлат рўйхатида Давлат реестрида рўйхатга олинган, 2008 йилда 2 миллион долларга баҳоланган «Сирицин» препарати патентини сотишга розилигини билдирган.

ЎзФА баёнотида айтилишича, мақола муаллифи Наима Алиқулова ҳозирда ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида мустақил-изланувчи сифатида рўйхатдан ўтган. Унинг асосий иш жойи Ислом академияси академик лицейи ҳисобланади. Раҳима Очилова Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институтида 2004—2006 йилларда лаборант бўлиб ишлаган.

Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти маълумотига кўра, мақолада келтирилган «Қуватин» ва «Ноглюкин» биофаол моддаларининг ипак қурти пилласидан ажратиб олиш технологияси институт ходимлари томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу биофаол қўшимчалар спорт тиббиёти учун мўлжалланган ва ҳеч қачон уларнинг вирусга қарши таъсири текширилмаган.

Шунингдек, «Сирицин» препарати диабет касаллиги учун биофаол қўшимча сифатида ишлатилган.

«Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, ҳар бир яратилган дори воситаси белгиланган регламентлар асосида синовдан ўтказилади ва у билан боғлиқ жараёнлар ‘Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида’ги қонунга мувофиқ амалга оширилади», — дейилади ЎзФА ахборот хизмати муносабатида.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 2 апрель ҳолатига кўра, 190 нафарга етди. Мамлакатда илк коронавирус ҳолати аниқланганидан буён ҳозирга қадар икки киши касаллик қурбонига айланган.

15 507 Ko'rishlar

25
Leave a Reply

avatar
19 Fikrlar
6 Mavzuga javoblar
1 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
24 xabar muallifi
АбдугафурАвазбек БРЕНДsalomMUZAFFARAYUBXON So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling