Коронавирус! Ўзбек санъаткорлари 352 млн сўмдан ортиқ маблағни хайрия қилди

Айни кунгача кўплаб соҳа вакиллари коронавирусга қарши курашга ўз ҳиссаларини қўшишган эди. Эндиги навбат санъаткорларга етди. «Ўзбекконцерт»нинг маълум қилишича, ўзбек санъаткорлари 352 млн сўмдан ортиқ маблағни хайрия қилишган.

“Ҳозиргача Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров, Гулсанам Мамазоитова, Улуғбек Раҳматуллаев, Мавлуда Асалхўжаева, Ҳосила Раҳимова, Алишер Турдиев, Зиёда Қобилова, режиссёр Саъдулла Абдуллаев ҳамда бошқа санъаткорлар томонидан “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига 200 миллион 500 минг сўм ҳамда кам таъминланган оилалар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами учун 152 миллион сўм, умумий ҳисобда 352 миллион 500 минг сўм хайрия маблағлари йўналтирилган”, дейилади хабарда.

225 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling