Хонанда Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи Равшан Йўлдошев вафот этди

“Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўлдошеванинг отаси – “Tarona records” компанияси таъсисчиси Равшан Йўлдошев бугун, 30 март куни вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. 

Манбанинг хабар беришича, Йўлдошев юрак хуружидан вафот этган.

Равшан Йўлдошев беш фарзанднинг отаси эди. Унинг биринчи турмушидан уч қиз бир ўғли, хонанда Шаҳзода билан турмушидан эса бир ўғли бор эди. 

Маълумотларга қараганда, Равшан Йўлдошевнинг тўнғич фарзанди Лола Йўлдошева айни вақтда Россияда. 

NAMANGANLIKLAR.UZ таҳририяти аъзолари Равшан Йўлдошевнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

121 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling