Коронавирус хавотири! Америкаликлар коронавирус туфайли бункерлар қуришмоқда

“Rising S Company” компаниясининг асосчиси Клод Скоттнинг айтишича, коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашиши билан одамлар бошпана қуриш ҳақида кўпроқ ва кўпроқ ўйлай бошлашган. Қайд этилишича, бункерларга қизиқишининг ҳозирги ўсиши мисли кўрилмаган даражага чиққан.

“Илгари тиббий сабабларга кўра бошпаналарни сотиш ҳажми кўпайган эмас. Одатда бизнинг савдо-сотиқларимиз эркинликларнинг бузилишига ёки фуқаролик ва ижтимоий тартибсизликларга олиб келиши мумкин бўлган сиёсий ҳаракатларга боғлиқ бўлганди», деб қўшимча қилди Скот.

Маълум бўлишича, “Rising S Company”  ишлаб чиқарадиган энг арзон бир хонали бункер 39,5 минг долларни ташкил этади. Сауна, ўсимликлар учун хона, бассейн, билярд хонаси ва бир нечта машина учун гараж билан жиҳозланган энг катта вариант харидорга 8 миллион долларга тушади.

Бошпаналарга талаб ортиб бораётганини “US Safe Room” вакили Дэвид Дэвис ҳам таъкидлади.

“Хавфсизлик, тайёрлик кафолати «суғурта» га қараганда анча ишончли, бу сизга йўқотишларга дуч келганингиздан кейингина ёрдам беради. Бизнинг қароримиз, биринчи навбатда, йўқотишларнинг олдини олишдир «дейди Дэвид.

Дэвиснинг таъкидлашича, бункер қуриш оилавий хавфсизликни таъминлаш учун зарурий шартдир ва буни тобора кўпроқ америкаликлар англашмоқда.

3 253 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
Sirena So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Sirena
Mexmon
Sirena

Nima bovotti olloh o’z panohida asrasin odamla nimalani oylap topishmidiya