Ҳантавируснинг қай тарзда юқиши маълум бўлди

Аввалроқ, Хитойда бир киши ҳантавирус сабаб вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу вируснинг қай тарзда юқиши ва тарқалиши ҳақида Россия Фанлар академиясининг аъзоси Сергей Нетесов батафсил сўзлаб берди. 

Унинг сўзларига кўра, ҳантавирус одамдан одамга фақат қон орқали юқиши мумкин. Касаллик йўталиш ва аксириш орқали юқмайди. Нетесовнинг маълум қилишича, бундай инфекциялар «яхши ўрганилган ва ўлим ҳоллари жуда кам». Олимнинг айтишича, ушбу касалликнинг аломатлари ўта қўрқинчли эмас.

Унинг таъкидлашича, ҳантавирус Хитойда, Кореяда, Европа мамлакатларида ва Россияда учрайди. Статистикага кўра, Россияда йилига 4-5 мингга яқин одам ушбу касалликка чалинади. Россия Федерацияси ҳудудида инфекция кўпинча Бошқирдистонда учрайди. 1997 йилда ушбу минтақада рекорд даражада – 20 000 та инфекция ҳолати қайд этилган.

“Одамга бу вирус пичан ўриш пайтида, ўрмон кемирувчилар кўп бўлган жойда ёки қишлоқдаги кузги йиғим-терим пайтида юқади. Касаллик тарқатувчи кемирувчилар вирусни таналаридан нажас ва пешоб орқали чиқаради. Вирус турли ўсимлик ва ўтларда анча пайтгача яшайди», дея тушунтирди мутахассис.

Унинг таъкидлашича, бу янги вирус эмас. Олимлар ушбу касалликни узоқ вақт давомида ўрганишган. Уни даволаш учун бир соат ичида натижани кўрсатадиган тезкор тестлар ва вакциналар ишлаб чиқилган.

12 189 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
Sjs So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Sjs
Mexmon
Sjs

Dcc