Дунё бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 21 минг кишидан ошди

Пандемия бошланганидан буён бутун дунё бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 21 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда вирус тарқалишини реал вақт режимида кузатиб борувчи Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди.

Вафот этганларнинг аксарият қисми Италияда — 7,5 минг киши. Испанияда эса вирус оқибатида вафот этганлар сони 3,6 мингга етган. Вирус ўчоғи ҳисобланган Хитойнинг Хубэй провинциясида ушбу кўрсаткич — 3,1 минг кишини ташкил этмоқда.

26 март ҳолатига кўра, бутун дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 471,5 минг кишига етган. Вирусни юқтириб олганларнинг асосий қисми Хитойда — 81,7 минг киши. Ундан кейинги ўриндан Италия (74 минг) ва АҚШ (69 минг) жой олган. Ўзбекистонда эса коронавирусни юқтириб олганлар сони 65 кишига етган.

317 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling