Карантин вақтида мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатиладими?

Ўзбекистонда жорий йилнинг 16 мартидан карантин режими ўрнатилди. Шу сабабдан кўплаб муассасалар вақтинча ёпилди. Ҳўш, карантин даврида мажбурий ижро ҳаракатлари ҳам тўхтатиладими? Ёки қай тартибда амага оширилади? Айни шу масалага Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Шавкат Ҳайдаров ойдинлик киритди.

“Бугунги карантин даврида давлат ижрочиларига қуйидаги мажбурий ижро этиш чораларини қўлланишини ҳамда фаолият йўналишлари бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилишини кейинга қолдириш тавсия этилмоқда.

Яъни:

•    ундирувни турар жойлардаги (яшаш хонадонидаги) мол-мулкига қаратиш, шу мақсадда уларни хатлаш ва олиб қўйиш;

•    ижро ҳужжатида кўрсатилган муайян ашёларни қарздор жисмоний шахсдан олиб қўйиш ва ундирувчига топшириш;

•    қарздорни кўчириб чиқариш;

•    ундирувчини кўчириб киритиш;

•    ер участкасини олиб қўйиш ва ўтказиш;

•    иморат (қурилма) ни бузиб ташлаш;

•    болани олиб бериш ва топшириш.

Давлат ижрочиларига юқоридаги ижро ҳаракатларини фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардагина карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, ҳудудий бошқарма бошлиғи ёки унинг ўринбосари рухсати билан амалга оширилиши мумкинлиги тушунтирилмоқда”, деди Ҳайдаров.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари тўлов маданияти ва ижро интизомига риоя этувчи ва асосийси қарздор бўлмаган фуқароларни безовта қилмайди. Бу жараёнда фуқароларимиз фойдаланилган электр ва табиий газ учун тўловларни амалга оширмаса ҳам бўлар экан деган нотўғри фикрни уйғотмаслиги лозим, деб қўшимча қилди МИБ масъули.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 65 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor Суннатилла Абдуллаев

2 501 Ko'rishlar

4
Leave a Reply

avatar
4 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
4 xabar muallifi
FoziljonКаххаров шухратmibшерзод So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
шерзод
Mexmon
шерзод

алимент тўловичи ишламасак уйдан чиқмасак қаердан тўланади ёки вақтинча тўхтатиладими?

mib
Mexmon
mib

xechnimaga tuwunmadim bilganim wu mibchilardan xamma norozi kupchilik duoyibat qiliwadi

Каххаров шухрат
Mexmon
Каххаров шухрат

Алимент вактинча тухтатиладими

Foziljon
Mexmon
Foziljon

Italiyada hamma sajda qilyapti deb nimaga Fake habar chiqardina uyerda davlat bunaqa odamlarni birjoyga to’panishiga yo’l qo’ymaydi o’z kanalingni reklamasini o’ylab Fake habar tarqatma!!