Ўзбекистонда массаж салонлари, дискотекалар, болалар ўйин заллари фаолияти тўхтатилди

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати 19 март, пайшанба куни, Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берди.

Йиғилишида 19 мартдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб:

  • массаж салонлари;
  • дискотекалар, дискобарлар;
  • болалар ўйин залларининг фаолиятини тўхтатишга қарор қилинди.

«Тадбиркорлик субъектларидан кўрилаётган чора-тадбирларга хайрихоҳ бўлишларини сўраймиз. Ўз-ўзини ҳимоя қилиш учун аҳолига карантин даврида бундай муассасаларга ташриф буюрмасликни тавсия қиламиз.

Ушбу қарор ижроси Давлат солиқ хизмати, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қатъий назорат қилинади», – дейилади қўмита хабарида.

Аввалроқ, Тошкент ҳайвонот боғи коронавирус сабабли ёпилгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 23 нафарга етди.

724 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling