Қирғизистонда ҳам коронавирус аниқланди. Вирус Умра зиератига бориб қайтган 3 нафар фуқорода аниқланган

Қирғизистоннинг Сузоқ туманида коронавирус билан касалланиш бўйича учта ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда 18 март куни мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаевга таяниб, Akipress хабар берди.

Гап Умра зиёрати учун Саудия Арабистонига бориб келган уч нафар Қирғизистон фуқароси ҳақида кетмоқда. Мамлакат коронавирусга текшириладиган давлатлар қаторига киритилмаган эди.

12 март куни улар Қирғизистонга қайтиб келган ва улардан таҳлил намуналари олинган. Зиёратчилар шифокорлар назорати остида карантинда сақланаётган эди.

16 март куни Умрадан қайтган Сузоқ тумани Благовешенка қишлоғида истиқомат қилувчи аёлнинг тана ҳарорати кўтарилиб кетган. У шифохонага олиб келиниб, таҳлил натижалари олиниб, Ўш вилоятига юборилган. Аёл билан биргаликда Саудия Арабистонидан 8 киши келган, уларнинг 3 нафарида коронавирус аниқланган.

Вазирнинг сўзларига кўра, шифокорлар аёлларнинг яқинларидан ҳам текширув учун таҳлил намуналарини олган. Тадқиқотлар биринчи босқичда Ўш вилоятидаги лабораторияда ўтказилган. Шундан сўнг, барча таҳлил натижалари Бишкекка юборилган ва у ерда коронавирус тасдиқланган.

Аввалроқ Қирғизистонда 16 мартдан бошлаб барча мактаблар ва олий таълим муассасалари 3 ҳафтага карантинга ёпилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қирғизистон ҳукумати коронавирус қайд этилган давлатларга борган хорижликларнинг мамлакатга киришини тақиқлаб қўйган.

1 182 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling