Наманганда карантинда сақланадиганларга барча шароитлар муҳайё этилди

Аввал хабар қилинганидек, коронавирус жаҳонда кенг тарқалаётганлиги сабаб хориждаги юртдошларимиздан бир гуруҳи махсус рейсдаги самолётларда Ўзбекистонга олиб келинмоқда. Кеча Латвия ва Эрондан парвоз қилган ҳаво кемалари “Наманган” халқаро аэропортига қўнди. Тегишли дизенфекциялаш ишларидан сўнг, йўловчилар тиббий кўрикка жалб этилди ва автобусларда 14 кунлик карантинда сақланадиган муассасаларга олиб кетилди.

 Айни пайтда улардан бир неча нафари “Косонсой” сиҳатгоҳига жойлаштирилган. Дам олиш масканида уларнинг белгиланган муддатда истиқомат қилишлари учун зарур шароитлар муҳайё.

— Аввало ҳамюртларимизнинг саломатликлари қатъий назоратга олинган,- дейди штаб бошлиғи Тоҳиржон Турдиев.- Тегишли шифокорлар гуруҳи иш олиб бормоқда. Дори-дармон ва дизинфекциялаш воситалари заҳираси яратилган. –  Карантиндагилар вақтларини кўнгилли ўтказишлари учун стол тенниси жиҳозлари мавжуд. Савдо хизмати йўлга қўйилган. Банкоматлар ҳам ўрнатилган. Сиҳатгоҳ ошхонасида 3 маҳал иссиқ овқат бериляпти. Маҳаллий ҳокимият томонидан меҳмонлардан хабар олиниб турилибди.

  Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

Ахборот хизмати

499 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
Абдулкаримали So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Абдулкаримали
Mexmon
Абдулкаримали

Ха наманганда табобат росссссааааа кучликда хаммаси тошкент республикаси учун шилтаси наманганга