Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 10 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 10 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, Туркиядан келган икки кишида ушбу вирус аниқланган.

Жорий йилнинг 15 март куни соат 05:15 да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига  қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, Истанбулдан мазкур рейс билан бирга келган беморнинг турмуш ўртоғи ва яна бир фуқарода ҳам ушбу инфекция тасдиқланган.

Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 10 нафарга етди. Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган ушбу беморларнинг аҳволи ҳозирча  қониқарли бўлиб,  шифокорлар томонидан  стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни соат 06:00 да қайд этилди. Ушбу вирусни юқтириб олган бемор – олий тоифали шифокор 11 март куни Франциядан қайтган бўлган.

Маълумот учун, дунё бўйича 182 609 киши коронавирусга чалинган. Шундан, 7171 нафар бемор вафот этган, 79 883 нафар бемор хасталикдан фориғ бўлган.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.

3 890 Ko'rishlar

6
Leave a Reply

avatar
2 Fikrlar
4 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
6 xabar muallifi
МаруфShoxAzizbekГулизиёхонHasanboy So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Yodgora
Mexmon
Yodgora

U shifokor 11 mart kuni Fransiyadan qaytgan bulsa, aytilishicha ozida alomatlarini sezib song murojaat qilgan deyilgan, chegardan tekshirib otkazilmaydimi. Ahir Fransiyada tarqalganiga ancha buldi. Keyin u ayol ham ozi aytgan belgilarinj sezib. Nimaga ungacha harakat qilinmagan, qandaydir analizlar olibmi???

Hasanboy
Mexmon
Hasanboy

Togri agar u ayol ham aytmaganda hozir 10 kishidan ham koproq kishida bu virus bolgan bolardi

Гулизиёхон
Mexmon
Гулизиёхон

булар иш булди. энди бу ёгига эхтиёт булиш керак. мухими таркалиб кетмаслик. унака килиш керак эди бунака килиш керак эди деган гаплар энди ортикча. факат кайси худуларда борлиги гумон килинса, илтимос, уша худудларни очик ойдин айтишсин. хамма эхтиёт чорасини куради. вахимага берилишни кераги йук.

Маруф
Mexmon
Маруф

Яширин даврини манимча хеч кайси давлат билмайди давлатимиз шунчалик тезкорликни амалга ошириб чора куряптику худога шукр килиб уларга куч кувват сурайлик хамюртлар биргаликда дуо килсак аллохни мархамати кенг

Azizbek
Mexmon
Azizbek

Nima sababdan faqat chetdan kelganlar namangan airaportiga qonyabdi ? Nimaga???

Shox
Mexmon
Shox

Chunki Namangan xalqaro airaport xisoblanadi. Uzbekistonda 3 ta xududda xalqaro airaport mavjud.