Роналду ўз меҳмонхоналарини шифохоналарга бераётгани ёлғон бўлиб чиқди

Аввалроқ, “Marca” нашри, Италиянинг “Ювентус” клуби футболчиси Криштиану Роналду Португалиядаги меҳмонхоналарини коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун шифохоналарга бериши ҳақида хабар қилганди.

Роналду меҳмонхоналарини шифохонага айлантиришга рози бўлгани ўз тасдиғини топмади. Бу ҳақда журналист Ману Сайнc ўзининг Twitter’даги саҳифасида хабар берди.

“Криштиану ўз меҳмонхоналарини шифохоналарга айлантириши ҳақиқат эмас. Бу сохта янгилик”, деб ёзган журналист.

Ману Сайнc, асосан, “Реал Мадрид” футбол клуби ва португалиялик футболчилар ҳақида янгиликларни чоп этади. Журналистнинг айтишича, Роналду ушбу вирусга қарши бошқа кўринишда ёрдам беришга тайёр. Футболчининг ўзи, жорий йилнинг 12 март куни жамоадоши Даниел Руганида коронавирус топилганидан сўнг, Модейрадаги вилласида карантиндадир.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 174 115 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 6 684 киши вафот этган. Беморлардан 5 937  нафари ёки 7 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 77 826 нафари бу вирусдан фориғ бўлган.

2 820 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling