Ўтган бир сутка давомида Италияда 368 киши коронавирус оқибатида вафот этди

Ўтган бир сутка ичида Италияда коронавирус оқибатида 368 киши вафот этди. Бу ҳақда Фуқаро ҳимояси департаменти Анжело Бореллига таяниб, ANSA агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, мамлакатда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 1809 кишига етган.

Бундан ташқари ўтган бир сутка ичида Италияда яна 2853 кишида коронавирус аниқланган. Ҳозирги вақтга келиб бутун мамлакат бўйлаб вирус билан касалланганлар сони 20,6 минг кишидан ошмоқда.

15 март ҳолатига кўра, бутун дунёда COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 156 минг нафардан ошгани хабар қилинган. COVID-19 келтириб чиқарган пневмония касаллигидан ўлганлар сони 5819 нафарни, тузалиб кетганлар эса 73,9 минг нафарни ташкил этган. Касалланиш ҳолатлари дунёнинг 142 та мамлакатида қайд этилган.

Ўзбекистонда эса коронавирус билан касалланганлар сони 6 нафарга етган. Мамлакат коронавирус сабаб авиа ва автоқатновларни тўхтатаган, шунингдек, барча мактаблар, боғчалар ва ОТМлар карантинга ёпилди.

1 473 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling