13 март куни Учқўрғон ва Норин туманларида электр энергияси таъминотида узилиш бўлади

Жорий йилнинг 13 март Жума куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Наманган вилояти ҳудудида Темир йўлларни электрлаштириш бўйича линия қурулиши муносабати билан “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ тасарруфидаги 110 кВли “Хақулобод 1-2” ҳаво электр узатиш тармоқлари ишни хавфсиз бажариш учун ўчирилади. Шу муносабат билан Норин ва Учқўрғон туманларида электр энергияси таъминотида узулишлар бўлади.

  • Норин туманидаги 35/10 кВли “Амир Темур”, 35/10 кВли “Норин”, 110/35/10 кВли “Хақулобод” хамда 110/35/10 кВли “Камолот” нимстанцияларидан электр энергияси билан таъминланувчи “Қуйитепа”, “Зарбдор”, “Мустақиллик 20 йиллиги”, “Яйдоқ”, “Катта яйдоқ”, “Дўстлик”, “Ўзбекистон”, “Навоий”, “Янги тонг”, “Бобур”, “Бўстон”, “Катта ўлмас”, “Шўро”, “Қозоқовул”, “Дўмар”, “Толқин”, “Бўритепа”, “Тошлоқ”, “Қизилтов”, “Каттаўлмас”, “Еттиқашка”, “Яшик”, “Тегирмонбоши”, “Мирсултончек”, “Қурама”, “Каата Оқтовлик”, МФЙ лар ҳудудларидаги истеъмолчилар хамда “Норин Ботлерс”, “Механикал Плант” корхоналари, автомабилларга газ тўлдириш шахобчалари, Солиқ ва давлат идораларида электр энергиясини етказиб берилишида 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар вақтинчалик узилишлар содир бўлади;
  • Учқўрғон туманидаги 110/35/10 кВли “Қўғай”, 35/10 кВли “Нихол”, 35/10 кВли “Бирлик” нимстанцияларидан электр энергияси билан таъминланувчи “Каттамағол”, “Тинчлик”, “Тегирмон”, “Нуробод”, “Наврўз”, “Учкўприк”, “Исломобод”, “Қўғай”, “Намуна”, “Учйоғоч”, “Шарҳочек”, “Истиқбол”, “Қўғай-Ўлмас”, “Бахриобод”, “Ёрқинбойчек”, “Яенгиобод”, “Озод”, “Обод”, “Бирлик”, “Пахтачи”, “Қўрғонча”, “Ёғду”, “Сохил”, “Қумтўғон”, “Кўприкбоши” МФЙ лар ҳудудларидаги истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб берилишида 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар вақтинчалик узилишлар содир бўлади;

«Наманган ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати

719 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling