Ниҳоят, коронавируснинг «нозик жойи» аниқланди

Сунь Ятсен университети тадқиқотчилари мавсум ва ҳарорат ўзгариши коронавирус тарқалишига қандай таъсир кўрсатишини аниқлашди. Экспертларнинг хулосасига кўра, инфекция Цельсий бўйича +8,72 даражада ўзини жуда яхши «ҳис қилади».

Олимларнинг таъкидлашича, янги COVID-19 коронавируси юқори ҳароратга ўта таъсирчан, деб ёзади «South China Morning Post».

Экспертлар Хитой ва бошқа давлатларда январь ойидаги расмий метеорология ахборотларни таҳлил қилиб чиқишди. Тадқиқот чоғида аниқланишича, касалланиш кўрсаткичи Цельсий бўйича +8,72 даража ҳароратда ўзининг энг юқори чўққисига етган, кейин эса пасайган.

Илиқ ва нам об-ҳаво коронавирусни заифлаштиришига қарамай, олимлар эпидемия ёзда ўз-ўзидан йўқолиб кетишига умид қилмасликка чақирмоқда.

Устига-устак, америкалик олимлар COVID-19 коронавирус инфекциясининг ўртача инкубацион даври 5,1 кунни ташкил этишини аниқлашди. Бироқ тахминан 1% ҳолатларда касаллик аломатлари 14 кунгача намоён бўлади – шу боис карантин шунча вақт давом этади.

11 848 Ko'rishlar

9
Leave a Reply

avatar
0 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
0 xabar muallifi
So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling