«Марказий Марғилон кўчаси тўла таъмирланади» — Наманган шаҳри ҳокимлиги танқидий мақола юзасидан брифинг ўтказди

Наманган шаҳар ҳокимлигида шаҳардаги маҳаллалардан биридаги йўллар аҳволи бўйича эълон қилинган танқидий мақола юзасидан брифинг ўтказилди ва муаммо яқин орада ҳал этилиши маълум қилинди.

6 март куни Kun.uz сайтида Наманган шаҳридаги Марказий Марғилон кўчасидаги ҳолат ҳақида «Наманган шаҳридаги абгор йўл: ҳайдовчилар асабидан, машиналар баллонидан айрилмоқда» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди. Материалда бир неча йилдан бери серқатнов йўлнинг носозлиги автомашина ҳайдовчилари ва йўловчилар учун ноқулайликлар туғдираётгани баён қилинган.

10 март куни Наманган шаҳар ҳокимлиги мазкур танқидий масала юзасидан брифинг ўтказди. Унда Наманган шаҳрининг йўл соҳаси мутасаддилари,  шаҳар ЙПХ вакили, шаҳар кенгаши депутатлари, Марказий Марғилон кўчаси ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этишди.

Жобирхон Абдуллаев

Брифингда шаҳар ҳокими ўринбосари Жобирхон Абдуллаевнинг мазкур ҳолат юзасидан чиқиши тингланди. Унинг сўзларига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг «2017-2019 йиллар даврида Наманган шаҳрининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Наманган шаҳрининг Уйчи, Ҳамроҳ, Ғалаба, Марғилон ва Қўқон кўчаларида кенг кўламда ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари амалга оширилиши белгиланган. Ушбу дастурга асосан, Марғилон кўчасида ичимлик суви, канализация, табиий газ, электр, алоқа тармоқлари тортиш, сифатини яхшилаш ва йўлларни реконструкция қилиш режалаштирилган.

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган шаҳар бош режасига асосан, Марғилон кўчасида йўлнинг икки четидаги аҳоли хонадонларини шаҳарнинг бошқа ҳудудига кўчирган ҳолда, йўлни кенгайтириш ва жами 82та объект қурилиши белгиланган.

Ўтган йилларда Марғилон кўчасида кўчирилиши режалаштирилган хонадонларни бузиш ишларини амалга ошириш имкони бўлмагани сабабли, келгусида Вазирлар Маҳкамаси рухсати билан ушбу кўчада қурилиш ва ободонлаштириш ишлари босқичма-босқич бажарилиб, йўлнинг икки четида режалаштирилган объектлар қурилиши жараёнида коммуникация тармоқлари тортиш, ишлар якунида ушбу кўчада 3,47 километр масофада йўлни капитал таъмирлаш режалаштирилган.

Жорий таъмирлаш режасига асосан, яна 646,7 млн сўмлик 5531 м2 йўлда асфальтлаш ишлари бажарилиши кўзда тутилган. Бу ишларни 2020 йилнинг биринчи чораги охирига қадар якунлаш чоралари кўрилади ва Марказий Марғилон кўчаси тўла таъмирланади.

Брифинг давомида йўлсозлар, шаҳар ЙПХ ходимлари ва мутасаддилар журналистларнинг шаҳар ҳудудидаги бошқа йўлларнинг ҳолати бўйича берилган саволларга ҳам жавоб беришди.

Наманган «Сувоқова» ДУК ҳам мазкур мақола юзасидан муносабат билдириб, танқидий мақолада акс эттирилган ичимлик ва оқова сув тармоқлари бўйича камчиликларни бартараф этиш бўйича Наманган шаҳар филиали томонидан тезкор чора-тадбирлар белгилангани ҳақида маълумот берган. Унда Марғилон кўчасидаги ичимлик сув тармоғи жойлашган жойлардаги мавжуд хавфли чуқурликлар тўлдирилгани ва камчиликлар бартараф этилгани айтилади.

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов

1 037 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
Alcohol Rehab Cost So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Alcohol Rehab Cost
Mexmon
Alcohol Rehab Cost

Cms Methadone Clinic http://aaa-rehab.com Alcohol Rehab Near Me http://aaa-rehab.com Best Alcohol Rehab Near Me
http://aaa-rehab.com