Экология қўмитасининг янги раҳбари Оҳангарон маиший чиқинди полигонидаги ҳолатни ўрганди (фото)

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги мутасаддилар Оҳангаронда жойлашган Тошкент маиший чиқинди полигони ҳамда Яшнобод тумани чиқиндиларни қайта юклаш станциясидаги ҳолатни ўрганди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Оҳангарондаги маиший чиқинди полигони санитар ҳолати қониқарсиз эканлиги қайд этилиб, унинг атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш ва ҳудудни ободонлаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

Хусусан, полигонда қўриқлашни кучайтириш, бу ерга олиб борувчи йўлни таъмирлаш, полигонга хусусий чиқиндиларни қайта ишловчи корхоналарни кенг жалб қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш орқали полигон кенгайишининг олдини олиш масалалари келишиб олинди.

Фото: «Дарё»

Республика шаҳарларида санитар-тозалаш хизматларини кўрсатиб келаётган «Тоза ҳудуд» ва «Махсустранс» корхоналарини давлат-хусусий шерикчилик шарти билан тадбиркорлик субъектларига бириктириб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»

Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳри ҳокими Шавкатжон Абдураззақов 5 март куни Президент фармони билан Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланганди.

1 818 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
0 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
0 xabar muallifi
So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling