Ўзбекистон қамоқхоналари тўлиқ видеокузатувга олиниб, маҳбусларга электрон браслетлар тақилади

Озодликдан маҳрум қилиш билан богʼлиқ жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таʼминлаш боʼйича ташкилий чора-тадбирлар тоʼгʼрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ма’лум қилди.

Қарор билан Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасалари тоʼгʼрисидаги низом тасдиқланди.

✅ Низомга мувофиқ, жазони ижро этиш муассасаларига қуйидагилар киради:
• жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан, даволаш ҳуқуқи асосидаги;
• тарбия колониялари;
• турмалар;
• маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхоналар.

Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларидан 50 метр масофада маʼмурий, маиший, хоʼжалик бино ва иншоотлари қурилиши учун ер участкалари ажратилишига, улар ижарага берилишига, шунингдек, баландлиги 6 метрдан юқори боʼлган бино ва иншоотлар қурилишига ёʼл қоʼйилмайди.

Шунингдек, қарор билан 2020–2024 йилларда жазони ижро этиш колонияларининг яшаш ётоқхоналарини кубрик типидаги хоналарга оʼтказган ҳолда уларни босқичма-босқич қуриш ва реконструктсия қилиш дастури тасдиқланди.

Мазкур дастурга коʼра, белгиланган йилларда 14 та жазони ижро этиш колониясининг жами 60 та яшаш ётоқхоналари кубрик типидаги хоналарга оʼзгартириш ёʼли билан реконструктсия қилинади. 3 та янги бино қурилади.

Бундан ташқари, 2020 йилда озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларини видеокузатув мосламалари ва шахсий видеорегистраторлар (боди-камералар) билан жиҳозлаш ҳамда Пробатсия хизмати амалиётига электрон браслетларни татбиқ этиш дастури тасдиқланди.

Унга коʼра, 18 та жазони ижро этиш колонияларида 1 833 дона видеокузатув мосламаси ва 36 комплект шахсий видеорегистраторлар (боди-камералар) оʼрнатилади.

Шунингдек, Пробатсия хизмати амалиётига жорий йилда 3 минг дона электрон браслет татбиқ этилади.

Ички ишлар вазирлиги обʼектларни қуриш ва реконструктсия қилиш, шунингдек, замонавий техник қоʼриқлаш воситалари ва видеокузатув мосламаларини харид қилиш боʼйича буюртмачи ҳисобланади.

manba: effect.uz

1 053 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
Free Rehab Centers Near Me So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling