Хакерлар бузиб кирадиган энг заиф ва ишончсиз пароллар маълум қилинди

F-Secure компаниясининг киберхавфсизлик бўйича мутахассислари энг ишончсиз паролларни эълон қилишди. Булар – почта ёки бирор сервисдаги аккаунт пароли эмас, балки турли қурилмаларга қўйиладиган пароллардир.

Экспертларнинг таъкидлашларича, хакерлар бирор қурилманинг ҳимоясини айланиб ўтиш учун унинг муҳофаза паролини тахминан териб кўришади. Қанчалик ғалати бўлмасин, улар биринчи навбатда парол сифатида admin сўзини териб кўришар экан. Сиз ҳам уйингиз ёки ишхонангиздаги роутер ё бошқа бирор қурилманинг стандарт логин-паролини ўзгартирмаган бўлсангиз, унда айни мана шу парол турибди ва уни бузиб кириш – хакерлар учун энг осон иш!

Шунингдек, оммабоплиги (ва бузиш осонлиги) жиҳатидан default, 123456 ва root каби пароллар ҳам ундан қолишмайди. Бутун дунё бўйича кузатув камераларида қўлланувчи Dahua компаниясининг DVRʼлари ҳимоясида қўлланадиган vivx коди ҳам хакерлар учун қулай ўлжа экан.

Энг кенг тарқалган ва хакерлар синаб кўрадиган пароллар сафида яна 1001chin ҳамда tazZ@23495859 ҳам бор. Булар – дунё бўйича кўплаб қурилмалар, масалан – роутерларда заводда ўрнатиладиган дастлабки пароллардир.

Шу боисдан нафақат компаниялар, балки оддий фойдаланувчилар ҳам ўзларининг турли девейсларида дастлабки созламалар бўйича ўрнатилган паролларни алмаштириб қўйишлари тавсия этилади.

Manba: sof. uz

2 977 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling