Миришкор тумани ҳокими ишдан олинди «Бундайларга сафимизда ўрин йўқ» – O’zLiDeP Миришкор ҳокимини лавозимига нолойиқ деб хулоса берди

Миришкор тумани ҳокими Б.Раджабов расман эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Халқ депутатлари Миришкор тумани кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Партия вилоят кенгаши аъзолари ҳам иштирок этган ушбу йиғилишда туман ҳокими, партиядан туман кенгашига сайланган депутат Бахтиёр Ражабов билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумки, шу йилнинг 28 февраль кунги йиғилишда Б.Ражабов маҳаллалар раисларини жуда қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган аудиоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди ва жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди. Аудиоёзувда ҳоким йиғилиш иштирокчиларини пул тушумларини ўз вақтида таъминламагани учун турли сўзлар билан ҳақоратлагани эшитилади.

Депутатлик гуруҳи йиғилишда мазкур ҳолат юзасидан кескин фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ҳокимнинг ушбу хатти-ҳаракати инсон шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовуз сифатида баҳоланди. Депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан бундай ҳатти харакатлари билан Б.Ражабов нафақат Қашқадарё вилояти номига, балки туман кенгашига O‘zLiDePдан сайланган депутат сифатида партия номига ҳам салбий таъсир кўрсатаётганлигини алоҳида таъкидладилар. O‘zLiDeP раҳбар ҳар ишни қонун доирасида бажариши, агар ҳокимнинг қонуний талабини бажармайдиганлар бўлса, уларга ҳақоратлаш, шахсиятига тегиш йўли билан эмас айнан қонун доирасида чора кўриши лозим деб ҳисоблайди. Бу каби ҳолатларни эса кескин қоралайди. Зеро, бугунги кун ҳокими ўз иши билан, сўзи билан, хулқ-атвори билан барчага ўрнак бўлиши шарт. Шиддат билан кечаётган ислоҳотлар шуни талаб этади. Энг муҳими, ҳеч ким ўз ҳатти-харакатлари билан ислоҳотларга соя солиши мумкин эмас, бундайларга сафимизда ўрин йўқ!

Депутатлар ушбу масалада ўзларининг кескин фикрларини баён қилиб, Б.Ражабов эгаллаб турган лавозимига мутлақо нолойиқ деб ҳисоблашларини ва туман хокими билан боғлиқ масалани туман сессиясида кўриб чиқиш учун киритиш ва унда ушбу масалага нисбатан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг қатъий муносабатини билдириш лозимлиги борасида таклифларини ўртага ташладилар.

Кўрилган масалалар юзасидан депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди, дейилади хабарда.

Миришкор тумани ҳокими Б.Раджабов расман эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

1 143 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling