«COVID-19»: энг сўнгги маълумотлар

Бугун, 3 март тонгида олинган энг сўнгги маълумотларга кўра, яна бир неча мамлакатларда илк маротаба коронавируснинг янги тури («COVID-19») аниқланди.

«COVID-19» энг кўп қайд этилган мамлакатлар

«Коронавирус рўйхати» Латвия, Сенегал, Саудия Арабистони, Тунис, Иордания, Португалия, Андорра ва Марокаш ҳисобига кенгайди.

Марокаш ҳукумати барча йирик тадбирларни бекор қилмоқда, хусусан, апрель ойига мўлжалланган 15-Халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси (SIAM).

АҚШ мамлакатга кириш борасида қўшимча чекловлар жорий этмоқда ҳамда вакцина ишлаб чиқаришга киришган.

Жанубий Кореядаги вазият анча ташвишли: коронавирусни юқтирганлар сони 5 минг нафарга яқинлашиб қолди, 28 инсон шу касалликдан вафот этди. Ҳукумат энг юқори даражали эпидемиологик хавфни эълон қилди. Ўқув йили бошланиши март ойи охиригача кечиктирилди.

Коронавирус Европа бўйлаб шиддат билан тарқамоқда. Касалланганлар сони жуда тез кўпайиб кетган (40 нафар) Британия ҳукумати ўз хавотирларини билдирди. «British Airways» компанияси Европа иттифоқи ва АҚШга юзлаб рейсларини бекор қилди.

Италия — Европада коронавирус ўчоғи бўлиб қолмоқда: бу ерда касалланганлар сони 2 минг нафардан ошди. Жуда кўп мамлакатлар касаллик айнан Италиядан қайтаётганларда учраётганини маълум қилишяпти.

Германия (165 нафар), Испания (120 нафар), Франция (191 нафар)да коронавирусга чалинганлар сони юздан ошиб кетди. Чехияда эса тўрт нафар инсонга «COVID-19» ташхиси қўйилди.

Ўтган суткада дунё бўйлаб коронавирус яна 2 мингдан ортиқ инсонда аниқланди, 80 киши вафот этди.

Айни пайтда жаҳон бўйича коронавирусга чалинганлар сони — 90 935 нафар, вафот этган сони — 3 117 нафар. Жами 47 995 киши касалликдан тузалиб кетган.

5 573 Ko'rishlar

10
Leave a Reply

avatar
6 Fikrlar
4 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
10 xabar muallifi
Namangan MuttarAbdulahadГулиMaftunaMuxammadjon So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling