Ҳабиб Нурмуҳамедов Флойд Мэйвезерга шарт қўйди

Енгил вазн тоифаси бўйича UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Флойд Мэйвезерга шарт қўйди.

“У ҳали ҳам менга қарши жанг қилишни истаяптими? Ўйлайманки, у ўз номини тарихга муҳрлаб қўймоқчи. Бир неча кун олдин у таваллуд айёмини нишонлади. У 48 ёки 49 ёшни қарши олди. Менинг отам неча ёшда бўлса, Мэйвезер ҳам ўша ёшда. Қандай қилиб унга қўл кўтаришим мумкин, тушунолмаяпман. Агарда у чиндан ҳам жанг қилишни истаса UFC спорт тури билан шуғуллансин. 

Мен боксчи эмасман, курашчиман, ММА жангчисиман. Агарда Мэйвезер менга қарши жанг қилишни истаса, бокс қоидалари бўйича, рингда ҳар бири 3 дақиқадан иборат бўлган 11 раунд жанг қиламиз. Сўнгги раундда эса 5 дақиқа ММА қоидалари бўйича беллашамиз. Флойд 11 раунд ичида мени нокаутга учратади, деб ўйламайман. Сўнгги раундда у нима қилади? Мен уни октагонда йиртиб ташлайман. Флойд ўз ишининг устаси, профессионал боксчи. 

Лекин у мени нокаутга учрата олмайди”, дейди Ҳабиб Нурмуҳамедов

Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳамедов шу кунга қадар UFC’даги профессионал фаолиятида 28 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 

Эслатиб ўтамиз,  18 апрель куни Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Тони Фергюсон ўртасида навбатдаги жанг бўлиб ўтади. Ушбу жанг Нью-Йоркда бўлиб ўтади. Айни пайтда икки спортчи ҳам бўлажак жанг учун АҚШда тайёргарлик олиб бормоқда.

4 032 Ko'rishlar

7
Leave a Reply

avatar
5 Fikrlar
2 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
6 xabar muallifi
AKBARJONshuhratbekШерзодDoniyorAxxxxx So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Diyorbek
Mexmon
Diyorbek

Agar Floyd bn Habib jangi Habib taklif qilgan usulda bòlsa, Habib 11-raundgacha yetib borolmaydi. Floyd uni nokaut qiladi.

Axxxxx
Mexmon
Axxxxx

Ikkalasi xam uzini yõnalishida kuchli
Luis aytganidek UFC da bokschlarga non yõq BOKS da esa UFC chilarga

Doniyor
Mexmon
Doniyor

Xabib boksda 11raundga yetib borolmaydi u oldin Ferguson bn jangni utkazsin keyin kuramz Conorni yomonlab bu ham juda maqtancoq bòb ketvotti

Шерзод
Mexmon
Шерзод

Меримча ( октагонда йиртиб ташлайман )
жумласи хабибники эмас таржимон йоки журналистларни кошган гапи хабиб унака гапларни гапирмайди ва мактан чоглик кимайди яшанглар бизни узбеклар кошиб ёзинглар газини босинглар

Шерзод
Mexmon
Шерзод

Хихихи

shuhratbek
Mexmon
shuhratbek

Olg’a xabib

AKBARJON
Mexmon
AKBARJON

Floyd turolmaydi Habib olģaaaaaaaa