Каримова билан бир қамоқхонада бўлган аёл унинг яшаш тарзи ҳақида гапирди

Гулнора Каримова билан битта камерада бўлган аёл унинг яшаш шароити ҳақида гапирди. Каримова билан бир қамоқхонада бўлган аёл билан кун.уз мухбири суҳбатлашди. 

«Менинг Каримова ҳақидаги таассуротларим ижобий эмас. Мен доим уни тарбиясиз ва маданиятсиз деб биламан. Нега мен ундай ҳисоблайман? Чунки биз бу ерда ўзимизнинг инсонийлигимизни сақлаб қолишга интиламиз. Бир биримиз билан суҳбатлашиб, маданиятни сақлаб қоламиз, унда эса бу йўқ. Такрорлайман бу менинг шахсий фикрим», — деди аёл.

У шунингдек, Каримова доим печенье ейишини, гоҳида колониянинг овқатини танаввул қилишини айтди. Унинг сўзларига кўра Каримова давлат олдидаги қарзи сабаб тикувчи бўлиб ишламоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каримова озодликка чиқиш учун 686 млн доллар таклиф қилган эди.

7 567 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling