ФОЖИА! Қўқонда Хитойдан қайтган 20 ёшли талаба йигит вафот этди

Қўқонда Хитойдан қайтган 20 ёшли талаба йигит вафот этди. Марҳум М.А. 2019 йилнинг кузидан буён Хитойнинг Гуйлинь шаҳрида ўқишда бўлган. Жорий йил 31 январь куни Хитойдан тўғридан-тўғри авиақатновлар йўқлиги учун Жанубий Корея орқали Ўзбекистонга қайтган.

Қўқон шаҳар давлат санитария ва эпидемиология назорат маркази томонидан берилган расмий изоҳда Хитойдан қайтган талаба вафоти тасдиқланиб, фуқаро ўлими дастлабки суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, ис газидан заҳарланиш оқибати келиб чиққанлиги, Хитойда тарқалган коронавирус хасталиги билан боғлиқлик аломатлари аниқланмагани таъкидланади.

Маълум бўлишича, жорий йил 5 февраль куни Ўзбекистон туманида яшовчи М.А. ўзи истиқомат қиладиган уй ҳаммомига ювиниш учун кириб кетиб, бир неча соат давомида қайтиб чиқмаган.

Шундан сўнг унинг яқинлари ҳаммом эшигини бузиб киришганида йигит жонсиз ҳолатда ётганига гувоҳ бўлишган.

Мурда дастлабки суд тиббий текширувидан ўтказилганида унда ис газидан заҳарланишга хос бўлган махсус специфик белгилар аниқланган.

Қайд этилишича, М.А. тил ўрганиш мақсадида 2019 йил 15 ноябрда Хитойга бориб, жорий йил 31 январь куни Жанубий Корея орқали Ўзбекистонга қайтган. У юртимизга қайтиб келган куниёқ Ўзбекистон туманидаги поликлиникада тиббиёт ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилган ва икки ҳафталик назоратга олинган бўлиб, унда ҳеч қандай касаллик аломатлари аниқланмаган. 

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.!

7 850 Ko'rishlar

9
Leave a Reply

avatar
7 Fikrlar
2 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
9 xabar muallifi
ShokirxonЁсинхонLUTFULLOMUHAMMADМахлина So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Madina
Mexmon
Madina

Olloh rahmatiga olgan boʻsin

Сардорбек
Mexmon
Сардорбек

Ота онасига якилрарига сабр тилаб коламиз

Ahadxon
Mexmon
Ahadxon

Inna lillahi va inna ilayhi rojiun

Asadbek
Mexmon
Asadbek

Joylari jannatda bo’lsin

Махлина
Mexmon
Махлина

Жалко дай бог терпение близким

MUHAMMAD
Mexmon
MUHAMMAD

joyi janatta bo‘lsin

LUTFULLO
Mexmon
LUTFULLO

Olloh rahmatiga olgan bolsin

Ёсинхон
Mexmon
Ёсинхон

Жойлари жаннатдан булсин

Shokirxon
Mexmon
Shokirxon

Joylari jannatda bulsin.