Коронавирус қурбонлари ҳақида сўнгги маълумот берилди

Бир кунда 1638 фуқарода янги инфекция ҳолати қайд этилди.
Хитой соғлиқни сақлаш қўмитасининг маълумотларига кўра, Хубэй провинциясида янги турдаги коронавирусдан вафот этганлар сони 1068 кишига етди. Баёнотда айтилишича, Хубэйда касалликни юқтирганлар сони 33 366 нафарни ташкил этгани ва улардан 2639 нафар бемор шифохонадан тузалиб чиққан. Маълум бўлишича, провинцияда бир кунда 1638 фуқарода янги инфекция ҳолати қайд этилди, улардан 1110 нафари коронавирус тарқалишининг эпицентри бўлган Ухан шаҳрида. Маълумот учун, 2019 йилнинг 31 декабр куни Хитой маъмурлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) мамлакатнинг марказий қисми Хубэй провинциясининг Ухан шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар — бу 2019-nCoV коронавирус. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг Хитойда тарқалган янги турига расмий ном берди: бу COVID-2019.

manba: effect.uz

472 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
Drug Alcohol Rehab Centers So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Drug Alcohol Rehab Centers
Mexmon
Drug Alcohol Rehab Centers

Substance Abuse Professional http://aaa-rehab.com Drug Rehab Near Me http://aaa-rehab.com Alcohol Recovery Programs Near Me
http://aaa-rehab.com