Ижтимоий тармоқларда кўтарилган шов-шувли «снос» масаласи — Аслида нима бўлган эди?..

Бузилишга тушган уй-жойи учун ер майдони ва компенсация маблағи олган фуқаро яна нимадан норози?
Сариосиё тумани ҳокимлиги фуқаро Донаева Холбибининг мулкий ҳуқуқлари бузилганидан норози бўлиб, ижтимоий тармоқлар орқали 2020 йилнинг 8 февраль куни эълон қилган “Сурхондарё вилоятида яна снос ишлари давом этмоқда” сарлавҳали видео мурожаати юзасидан расмий муносабат билдирди. Унда жумладан шундай дейилади:
1.Донаева Холбибига тегишли турар-жой биноси ва пиёз экин майдони бузилмаганлиги тўғрисида:
Сариосиё тумани ҳокимининг 11.02.2019 йилдаги 740-сонли қарори билан “Узшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК Сурхондарё вилоят филиали томонидан ишлаб чиқилган “Сариосиё шаҳарчаси марказий қисмининг батафсил режалаштириш лойиҳаси” маъқулланган.
Шунга кўра, Донаева Холбиби 06.04.2019 йилда Сариосиё тумани ҳокими номига ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг аризасида унга тегишли “Лутфикор” (собиқ “Янги турмуш”) маҳалласида ер участкаси туман Бош режасига асосан кўкаламзорлаштириш кўрсатилганлиги сабабли, якка тартибда уй-жой қурилиши учун 0,10 сотих ер майдони ажратилишини сўраган.
Сариосиё тумани ҳокимининг 10.04.2019 йилдаги 2116-сонли қарори билан фуқаро Донаева Холбибига туманнинг “Гулобод” маҳалласи, Чорбоғ қишлоғи ҳудудидаги 7қ-дала контуридан якка тартибда уй-жой қуриш учун 1000 кв.м ер майдони ажратиш белгиланган.
Аммо туман ҳокимининг мазкур қарори Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 45-моддаси (алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар) талабига зид равишда қабул қилингани аниқлангани туфайли 31.10.2019 йил уни бекор қилиш ҳақида Сариосиё тумани прокурори томонидан протест келтирилган.
Шунга мувофиқ туман ҳокимининг 06.11.2019 йилдаги 6226-сонли қарори билан 10.04.2019 йилги 2116-сонли қарори бекор қилиниб, прокурор протести қаноатлантирилган. Донаева Холбибига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони таклиф этилган.
Ўрганиш давомида Донаева Холбибига тегишли турар-жой биноси ва пиёз экин майдони бузилмагани, бироқ, ҳозир қонунга зид равишда ажратилган ер майдонида қурилган ушбу турар-жой масаласида судга даъво аризаси тайёрланаётгани, суд қарори асосида бу масалага ойдинлик киритилиши аниқланди. 
Ишчи гуруҳ аъзоларининг 2020 йил 8 февраль куни Сариосиё тумани, “Гулобод” маҳалласи, “Чорбоғ” қишлоғига келишидан кўзланган мақсад эса 7қ-контурдаги 1.20 гектар сувли ер майдонида қурилган бино-иншоотларнинг қонунийлигини аниқлаш, шунингдек, деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун ажратилган ер майдонларидан фуқароларнинг ўзбошимчалик билан қурган ва кейинчалик бузиб олган қурилишлари қолдиқларини даладан чиқартириш бўлган.
2.Фуқаро Донаева Холбибига тегишли бўлган Сариосиё тумани, Шарғун шаҳар, Феруз маҳалласи, Шахтёрлар кўчаси ҳудудида жойлашган уй-жой масаласида:
Фуқаро Донаева Холбибига тегишли бўлган Сариосиё тумани, Шарғун шаҳар, Феруз маҳалласи, Шахтёрлар кўчаси ҳудудида жойлашган 45-сонли уй-жой Шарғун шаҳрида олиб борилган қурилиш ишлари давомида ўтказилиши лозим бўлган йўл ҳудудида жойлашганлиги сабабли бузилишга тушган.
Ушбу уй-жой ўрнига Сариосиё тумани ҳокимининг 13.07.2019 йилдаги 4116-сонли қарори билан фуқаро Донаева Холбибига якка тартибда уй-жой қуриш учун Сариосиё тумани, Шарғун шаҳар, Феруз маҳалласи, Ҳуррият кўчаси ҳудудидан 400 кв.м ер майдони ажратилган. 150 млн. 261 минг 090 сўм компенсация тўлови нақд пул шаклида тўлаб берилган.
Мазкур манзилда фуқаро Донаева Холбиби томонидан 15,75 кв.м ҳажмда 1 хонали турар жой ва 4,00 кв.м. ҳожатхона иморатлари қурилган бўлиб, Сариосиё тумани ҳокимининг 28.09.2019 йилдаги 6065-сонли қарори билан Донаева Холбиби Эргашевнанинг турар-жойга эгалик ва мулк ҳуқуқи эътироф этилган.
Ҳозирги вақтда ушбу қарор ва бошқа ҳужжатлар қонуний тусга эга ҳисобланади.
3. Фуқаро Х.Донаеванинг онаси Донаева Турсунойнинг уй-жойи мавжудлиги масаласида:
Шарғун шаҳар ҳокимининг 29.06.1993 йилдаги 78/51-сонли қарори билан Шарғун шаҳар, Шахтёр кўчасидаги 45-уй, 9-хонадон (2 хонадан иборат, умумий майдони 66,5 кв.м) турар-жой фуқаро Донаева Турсунойнинг шахсий мулки экани тасдиқланди. Мазкур манзилда ҳеч ким яшамаётгани маълум бўлди.

Manba: Uza.uz

2 890 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling