Ҳаммаси йўлдаги можародан бошланган — Қозоғистондаги фожеа сабаби айтилди

Қозоғистонда қозоқ ва дунган миллатига оид аҳоли ўртасида жанжал келиб чиққани ва натижада 10 киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Қозоғистон ички ишлар вазири ўринбосари Алексей Калайчиди ушбу жанжал ҳайдовчилар ўртасида йўл талашиш оқибатида келиб чиққанини маълум қилди.

Калайчидига нима сабабдан дунганлар можаро бошлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда ёзиб, полициядан ёрдам сўралгани ҳамоно ҳуқуқ-тартибот ходимлари юборилмагани ҳақида савол берилди.

«Ижтимоий тармоқларда бу ҳақда фақат 7 февралда ёза бошладилар. Агар 6 февралда ёзилганда, ўша куни полиция сафарбар қилинган бўларди.

Биз қонунда кўрсатилган чора ва тадбирларни қўлладик. Яъни, жанжал қатнашчиларини қўлга олдик ва уларга нисбатан жиноий иш очдик. Вазият жиддийлашгандан сўнг эса қўшни туманлардан ходимлар етиб кела бошлади.

Нима сабабдан қўшимча кучлар кеч етиб келди. Буни тушунса бўлади, Масанчи қишлоғи вилоят марказидан 370 километр узоқликда жойлашган. Самолётда уча олмайсан, автотранспортда етиб олиш учун эса вақт керак, — дейди Калайчиди.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, жанжал чиқишига ҳайдовчилар ўртасидаги йўл талашиши сабаб бўлган. Дастлабки келишмовчилик 5 февралда бошланган.

— Жанжалга йўл талашиш сабаб бўлган. Уч киши автомобилда кетаётган бўлган, шу вақтда яна уч киши юк машинасида йўлнинг ҳаракат қисмига чиқиб кетган. Жанжал кимдир кимгадир йўл бермаганидан бошланган. Кейин одатда бўлиб турганидек, оғзаки жанжал муштлашувга айланган, — деди Калайчиди.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки хабарларга кўра оммавий тартибсизликлар келиб чиқишига қария чол калтакланиши сабаб қилиб кўрсатилган эди. Вазир ўринбосари бу саволга ҳам жавоб бериб ўтди.

— Қария муштлашувда жароҳатланган. Мен сизга бир гап айтмоқчиман, айни вақтда ҳодиса сабаблари таҳлил қилинмоқда ва биринчи навбатда ҳуқуқбузарликда қатнашган одамлар шахсини аниқламоқдамиз. Биз ҳар бир ҳуқуқбузарни топишимиз шарт, — дея жавоб берди Калайчиди.

1 940 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling