Хитой ва АҚШ раҳбарлари коронавирус бўйича суҳбат ўтказдилар

Хитой раҳбари Си Цзин Пин 7 февраль куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан янги коронавируснинг тарқалиши бўйича мулоқот ўтказди, дея хабар беради АҚШ давлат ОАВ.

Си телефон орқали Трампга, Хитой ушбу эпидемияни енгишга ишончи комиллигини ва уни бартараф этишга қодирлигини таъкидлаб, мамлакат иқтисодий ривожланишининг узоқ муддатли режалари вирус сабаб ўзгармаслигини маълум қилган.

Си вирус билан курашни «халқ уруши» деб атади ҳамда Трампга Хитой ҳукумати вирусни олдини олиш ва уни назорат қилиш бўйича қатъий ишлар қилиниши билан бир қаторда мамлакатда умуммиллий сафарбарлик, кенг қамровли тайёргарлик ва тезкор чораларни амалга оширганини айтди.

Ўтган йил охирида Хитойда пайдо бўлган коронавирус ҳозирги кунгача 636 та кишининг ўлимига сабаб бўлган ва камида 31 000 нафар киши уни юқтириб олган.

Ушбу инқироз туфайли Хитой бўйлаб маҳаллий ҳокимиятлар ўн миллионлаб одамлар яшайдиган шаҳарларини ёпиб қўйган. Вирус Хитойдан ташқарида йигирмадан ошиқ давлатга тарқалиб, камида 240 кишида аниқланган.

АҚШ сўнгги икки ҳафта ичида Хитойга борган чет элликларнинг ўз ҳудудига киришини вақтинча таъқиқлади. Бундан ташқари яна бир қатор мамлакатлар, жумладан Италия,Сингапур ва Мўғулистон Хитойдан келган саёҳатчиларга катта чекловлар эълон қилган. Шунигдек, АҚШ, Япония, Британия, Германия ва бошқа давлатлар ҳам ўз фуқароларига Хитойга саёҳат қилмасликларини маслаҳат беришган.

Manba: tarjumon. uz

2 455 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
розия So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
розия
Mexmon
розия

Икковилари ислом динини кабул килишса зур булардиди.😷