Машиналарнинг йўлини тўсиб, рақс тушган «ўзбекистонлик Ван Дамм»га қандай чора кўрилди?

Телеграмм ижтимоий тармоғининг “MILITSIYA UZB” номли каналида жорий йилнинг 6 февраль куни “Ўзбекистонлик Ван Дамм яқинда узр сўраб чиқса керак” сарлавҳаси остида тарқалган видеотасвирга муносабат…

Жорий йилнинг 2 февраль куни соат 23:10ларда Учтепа туманида яшовчи фуқаро Ф.М. “Спарк” русумли транспорт воситасида Чилонзор тумани, ТХАЙ-Бунёдкор кўчаси, Чилонзор метроси чорраҳасига ҳаракатланиб келган ва танишлари орасида ўзига эътиборни тортиш мақсадида транспорт воситалари серқатнов эканлигини била туриб, автомобиллар светофорининг қизил чироғи ёнган вақтда йўлга югуриб чиққан ва йўл ўртасида турли жамоат тартибини бузувчи хатти-ҳаракатлар содир этган. 
Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган фуқаро Ф.М. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 3-баталъон ходимлари томонидан аниқланиб унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси кўра баённома расмийлаштирилган.
Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб, ҳаракатланиш маданиятига амал қилишинизни сўраб қоламиз.

5 178 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling