ИИБ ходими томонидан калтакланган фуқаронинг судига журналист киритилмади

Андижонда шов-шувли жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқила бошланди. Мазкур иш оғир ёки ўта оғир жиноятлар туркумига кирмайди. Унинг шов-шувга сабаб бўлгани — Андижон шаҳар ИИБ ходими  фуқаро Ж. Ҳамроқуловни калтаклаб, моматалоқ қилворганига қарамай охир-оқибат айбланувчига эмас, аксинча, жарбланувчига айланганидадир. Гарчи ҳолатга Бош прокуратура ўз вақтида изоҳ берган бўлса-да,  очиқ қолган саволлар кўплиги боис айни воқеликка жамоатчиликнинг қизиқиши катта эди.

Куни кеча мазкур жиноят иши бўйича суд муҳокамаси бошланди. Бироқ  жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судида бўлиб ўтган суд мажлисига  «Sevimli» каналининг  «Zamon» дастури мухбири қўйилмади.  Туман суди томонидан бунга изоҳ берилмагани ҳам айтилаётир.

«ИИБ ходими томонидан калтакланган фуқаронинг судида оммадан яшириладиган гаплар бормиди?» дея оғриқли савол қўяди телеканал ходими.      

Manba: Xabar.uz

1 317 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling