Наманганда қўшмачилик билан шуғуллангани учун 6 марта жавобгарликка тортилган аёлга 5 йил қамоқ жазоси тайинланди

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида қўшмачиликни ўзига касб қилиб олган аёлларга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Дарё»га ЖИБ шаҳар суди раиси Бахтиёр Таваккалов маълум қилди.

Улардан икки нафари — Муҳайё Носирова (исм-шарифлар шартли) ва Сайёра Қодирова мазкур жиноятлари учун биринчи маротаба судланган бўлса, Марғуба Шокирова учун бу иккинчиси ёки учинчиси эмас, нақ еттинчи маротаба судланиши эди. Бу судланишларнинг дастлабкиси 2009, охиргиси эса 2018 йилда қайд этилган.

Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи М.Шокирова муқаддам бир неча маротаба судланганлиги, хавфли рецидивист эканлигига қарамай, фоҳишахона сақлаш, шунингдек, қўшмачилик жиноятини содир этган.

Жумладан, 2019 йилнинг 6 ноябрь куни соат 20:30 атрофида шериклари билан олдиндан жиноий тил бириктириб, С.Қодировага қарашли Наманган шаҳри, 5а-кичик тумандаги хонадонда 300 000 сўм эвазига 4 нафар йигит-қиз жинсий алоқа қилиши учун шарт-шароит яратиб бергани аниқланган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида кимёвий ишлов берилган пуллар холислар иштирокида текшириб кўриш учун олинган, шунингдек, DVD диск далилий ашё сифатида эътироф этилган.

Суд мажлисида Муҳайё Шокирова унга нисбатан эълон қилинган айбловга иқрор эмаслигини билдирган бўлса-да, унинг айби ишда текширилган ҳолатлар, гувоҳларнинг кўрсатмалари, сўзлашув стенограммаси ва ўзининг терговдаги дастлабки кўрсатмаси билан тасдиғини топди.

Марғуба Шокирова Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми «б» банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шериклари Муҳайё Носирова ва Сайёра Қодировага эса тегишли равишда 4 ва 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Manba: daryo. uz

3 343 Ko'rishlar

7
Leave a Reply

avatar
5 Fikrlar
2 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
7 xabar muallifi
KamolxonbobirDilshodaNurulloрозия So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
розия
Mexmon
розия

5йил кам бир умирлик бириш керак шунда ибрат булармиди.

розия
Mexmon
розия

5 йил эмас бир умирлик камок ёки улим жазоси бериш керак бундайларга бухам кам…

Dilshoda
Mexmon
Dilshoda

Albatta.Gaplaringizga qoʻshilaman

розия
Mexmon
розия

5 йил кам бундайларга бирумирлик камок ёки улим.

Nurullo
Mexmon
Nurullo

Umurbod qamoqqa tawaw kerak

bobir
Mexmon
bobir

bunqala tuzlmaydi oshush kerak

Kamolxon
Mexmon
Kamolxon

Xa tõğri