Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги 3-ғалабасига эришди

Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров кеча, 12 июль куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида профессионал рингдаги учинчи жангини ўтказди.

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ҳамюртимиз (2 та ғалаба, 2 та нокаут) ўзининг навбатдаги жангини Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги «Қирол Абдулла Спорт Сити» стадионида ўтказди.

4 раундга мўлжалланган рейтинг жангида Зоировга ҳиндистонлик Сандиб Сингҳ Батти (1 та ғалаба, 1 та мағлубият) рақиблик қилди. Жанг тўлиқ давом этди. Унда рақибини очколар ҳисобига мағлубиятга учратган Шаҳобиддин профессионал боксдаги 3-ғалабасини қўлга киритди.

1 134 Ko'rishlar

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.

Total
0
Share