Қозоғистон коронавирус сабабли тиббий ниқоблар экспортини тақиқлади

Қозоғистон Хитойда кенг тарқалган коронавирус сабабли тиббий ниқоблар экспортини тақиқлади. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Диас Аҳметшарип маълум қилган. «Биз ишлаб чиқарувчилар ҳамда воситачиларнинг ноўрин хатти-ҳаракатларига эътибор қаратяпмиз, улар барча заҳираларни Хитойга сотишган. Шу муносабат билан  ҳукумат тиббий ниқоблар экспортига чек қўйди. Ушбу қарорга қўшимча равишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар аҳолининг ўсиб бораётган талабларини қондира олмаслиги сабабли чет эллик ишлаб чиқарувчилардан ниқоблар сотиб олиши масаласи кўриб чиқилмоқда» дейди Диас Аҳметшарип.  Эслатиб ўтамиш, коронавирус хавфи сабабли кўплаб мамлакатларда тиббий ниқоблар нархи кескин кўтарилиб кетган.

Manba: Effect.uz

717 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling