Наманганда сенатор учрашувга келмаган “Ўзтрансгаз” АЖ вакилини масъулиятли бўлишга чақирди

Носирбек Абдуллахонов ушбу учрашувга “Ўзтрансгаз” АЖ Наманган вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали 1-Наманган шаҳар участкаси бошлиғи Сардор Раҳимовни таклиф этган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Хотин қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Носирбек Абдуллахонов Наманган шаҳрида ўзи сайланган 25-Дўстлик сайлов округи ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, Носирбек Абдуллахонов ушбу учрашувга “Ўзтрансгаз” АЖ Наманган вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали 1-Наманган шаҳар участкаси бошлиғи Сардор Раҳимовни таклиф этган. Аммо “Ўзтрансгаз” АЖ масъул ходими сенаторнинг учрашувга келиш таклифини ерда қолдирган.

Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси янги сайланган парламент аъзолари олдига давр руҳига ҳамоҳанг тарзда ишлаш, сайловчиларнинг, халқнинг ишончини оқлаш, меҳрини қозониш масъулияти қўйилди. Бу масъулият ва вазифани кабинетларда қоғозга кўмилиб ўтириш билан тўлақонли адо этиб бўлмайди. Зеро, халқ вакили халқ ичида, халқ билан бирга бўлмас экан, одамлар бизга нисбатан “Танаси бошқа дард билмас” мақолини ҳақли равишда қўллайверади. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, амалий ишга киришиш вақти келди, халқимиз учун эртага эмас, балки бугундан яхши яшаши учун шароитлар яратилишига масъулмиз. Бу сенатор бўлиб сайланганимдан кейин фуқаролар билан ўтказаётган иккинчи учрашувим бўлиб, илк учрашувимда ҳам фуқаролар билан бевосита мулоқот асосида бир қатор маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларга шахсан гувоҳ бўлганим биз, албатта, халқ ичида юришимиз зарурлигини кўрсатган эди”, дейди Носирбек Абдуллахонов.

foto effect.uz

Нуробод, Гулшан, Наврўз, Мингтерак, Ахсикент, Мингчинор, Юксалиш, Маънавият, Бобораҳим Машраб ва Фурқат номли маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан ўтган учрашувда оқсоқоллар аҳолининг яшаш шарт-шароити ҳақида маълумот бериб, ҳудуднинг ўзига хос муаммолари ва уларни бартараф этиш юзасидан мулоҳазалар билдирди.

Иш кунимиз аввалида сенатор билан учрашув ҳақида айтишганда, очиғи, яна одатий мулоқот бўлади, деб ўйлагандим. Қарангки, бутунлай бунинг акси бўлиб чиқди. Сенатор билан ҳамкорликда ҳудудимизда янги иш ўринлари яратиш масаласида келишиб олдик. Айниқса, уйда ўтирган хотин-қизлар учун маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда касаначалик асосида иш ўрни яратиш, кам таъминланган оилалардаги чуқурлаштирилган тиббий кўрикка муҳтож кишиларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича аниқ чоралар белгиланганидан маҳалла аҳли мамнун бўлди”, дейди Фурқат МФЙ раиси Саодатхон Холбаева.

Сенаторнинг айтишича, учрашувга “Ўзтрансгаз” АЖ Наманган вилояти ҳудудий газ таъминоти филиалидан вакил таклиф этилган, аммо учрашувга айтилган раҳбар номаълум сабабларга кўра келмаган.

Ҳамжиҳат бўлсак ечилмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Шунинг учун фаолиятимизнинг дастлабки кунлариданоқ халқ ишончига муносиб бўлишга астойдил интилмоқдамиз. Афсуски, ҳамма раҳбарлар ҳам бугунги талабларни, замон шиддатини тўла-тўкис ҳис қила олмаяпти. Ушбу учрашувга шахсан ўзим икки марта мурожаат қилишимга қарамай, “Ўзтрансгаз” АЖ Наманган вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали 1-Наманган шаҳар участкаси бошлиғи Сардор Раҳимовнинг келмагани, ўз соҳаси бўйича юртдошларимизни қийнаётган муаммоларга ечим излашда ҳозир ёнимизда турмагани шундай фикр уйғотади кишида”, деди Носирбек Абдуллахонов.

Manba: Effect.uz Эшонхонов Акмаль

2 064 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
Munavvar So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Munavvar
Mexmon
Munavvar

Nosirxon aka ishlarizga omad chin yurakda boshlagan ishlaringiz davomiy savobli bólsin Allox sizdan rozi bôlsin