Наманганда туғилган уч эгизакка Зироатхон, Саида ва Шаҳноза исмлари қўйилди

Чортоқ тумани «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Адҳам Қодировлар оиласида бир йўла уч чақалоқ дунёга келди.

Чортоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизматидан хабар беришларича, ота-она янги туғилган фарзандларига Зироатхон, Саида ва Шаҳноза исмларини қўйишди, дея хабар берди журналист Оқилхон Дадабоев.

Чақалоқлар соғлом ва тетик. Вазн ва бўй меъёрда ўсмоқда.

Адҳамжон ва Одинахонлар бунгача уч нафар қиз фарзанднинг ота-онаси бўлган. Тўнғич қиз – Мадинабону Абдулхафизова 5-синф, иккинчиси – Муштарий 2-синф ўқувчиси. Учинчиси – Муслима 6 ёшда.

Одинахон Алтимешова асли Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидан. У 2006 йил ноябрда Чортоққа келин бўлиб тушган. Ҳозирда рўзғор юмушлари, фарзандлар парвариши ва тарбияси билан банд.

Турмуш ўртоғи Адҳамжон Қодиров уста. 

Гўдакларга туман ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилган.

1 839 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling