«Google» илк бор «Youtube»нинг даромадини ошкор қилди

Alphabet холдинг (Google бош компанияси) илк бор YouTube᾽да жойлаштирилган рекламалардан олган даромади ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди. Йиллик ҳисобот компания сайтида эълон қилинган.

Қайд этилишича, Youtube 2019 йилда реклама ортидан 15,149 миллиард доллар ишлаб топган. Бу ўтган йилги (11,155 млрд доллар) даромадга қараганда 38 фоизга кўпроқ.

Google  2016 йилда Youtube 1,65 млрд долларга сотиб олган эди. Ўшандан буён холдинг ундан олинадиган даромадларни ошкор қилмас эди.

2 724 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling