Нурмагомедовга Мэйвезер билан жанг учун 100 миллион доллар беришмоқчи

UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдулазизнинг маълум қилишича, саудияликлар Ҳабибнинг америкачилик боксчи Флойд Мэйвезер билан жанг ўтказишига катта қизиқиш билдиришмоқда.

Абдулазизнинг айтишича, агарда доғистонлик 31 ёшли спортчи Ар-Риёд (Саудия Арабистони пойтахти)да Мэйвезер билан жанг ўтказишга кўнса, гонорари миқдори 100 млн. доллар бўлади.

Менежернинг қўшимча қилишича, саудияликлар Нурмагомедовнинг Макгрегорга қарши жанги ҳам Ар-Риёдда ўтказилишидан умидвор, бунинг учун ҳам 100 млн. доллар таклиф этишяпти.

Ҳабиб Нурмагомедов 19 апрель куни америкалик Тони Фергюсонга қарши UFC мутлақ чемпионлиги учун октагонга кўтарилади. Шу ташкилот раҳбари Дана Уайт россиялик спортчи ғалаба қозонган тақдирда ирландиялик Конон Макгрегор билан реванш жанги ўтказилишидан умидвор.

2 215 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling